Жиззахдаги аянчли ЙТҲда «Маtiz» ҳайдовчиси ҳалок бўлди
Видеодан кадр
Жиззах вилоятида ҳайдовчиси ухлаб қолган «Маtiz» ҳайдовчиси юк машинаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида енгил машина ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган, деб хабар бермоқда вилоят ЙҲХХ хабар қилди.
Билдирилишича, ҳодиса бугун, 13 март куни тонгги соат 06:50 ларда Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятдаги М39 автомобиль йўлининг 980-километрида юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Самарқанд-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган «Маtiz» автомобилининг ҳайдовчиси руль бошқарувида ухлаб қолган. Оқибатда у йўлнинг қайрилиб олиш қисмида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган юк машинаси билан тўқнашган.
Ҳодиса сабаб «Маtiz» ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб бошланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг