Жиззахда товламачилар аёлнинг интим видеосини тарқатмаслик учун пул ундирди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида яшовчи фуқаролар бир аёлнинг интим видеосини ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан қўрқитиб, пул талаб қилган. Жиззах вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда товламачилар қўлга олинди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи бир гуруҳ шахслар, худди шу тумандаги кўп қаватли уйларнинг бирида ижарада яшовчи таниш аёлдан пул ундириш мақсадида жиноий тил бириктиради.
Режага кўра гуруҳдагилардан бири ушбу аёл билан жинсий алоқада бўлаётган вақтда телефон орқали видео тасвирга олинади. Ушбу видеони ижтимоий тармоқларда тарқатмаслик эвазига аёлдан 3 миллион сўм миқдорида пул талаб қилган. Аёлнинг Жиззах вилояти ИИБ жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлимига берган аризасига кўра, тезкор тадбир ўтказилиб, товламачилик қилган шахслар ўзаро пулни бўлишаётган вақтда далилий ашёлар билан ушланди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб қонунбузарларга нисбатан қамоққа олиш чораси кўрилди.
Олдинроқ, Тошкентда фирибгар ўз танишининг беҳаё суратларини интернетда тарқатмаслик учун пул талаб қилган эди. Шунингдек, Самарқандда юзлаб такси ҳайдовчиларидан пул талаб қилган шахслар ушлангани маълум қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Улуғ олимнинг инсоний фазилатлари
- Ўзбек ва беларусь киноижодкорлари томонидан «Осиё арслони» фильмининг суратга олиш ишлари бошланди
- Наманган мафтункор байрамга тайёрланмоқда
- Инсон — азиз, хотира — муқаддас
- Сув хўжалигининг қуйи бўғинлари такомиллаштирилмоқда
- Ўзбекистоннинг лимон экспорти камайган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг