Жиззахда “TechnoWays” марафони бўлиб ўтмоқда

19:14 15 Октябр 2021 Жамият
788 0

Фото: Толибжон Эргашев / Халқ сўзи

Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкилотчилигида анъанавий “TechnoWays” технологик ривожланиш марафонининг VI мавсуми бўлиб ўтмоқда. Унда Жиззах вилоятидаги институтлар ва университетлар филиалларида таҳсил олувчи, замонавий технология ҳамда стартапларга қизиқувчи талаба-ёшлар иштирок этяпти.

- Уч кун давом этадиган технологик ривожланиш марафонида ҳар бир олийгоҳдан биттадан жамоа “Энг яхши дастурий таъминот” ва “Энг яхши технологик ечим” йўналишида илмий салоҳиятларини синаб кўрмоқда, - дейди Жиззах вилоят ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи Мансур Мусаев. - Марафон қатнашувчилари ишланмалар ва IT соҳасидаги иқтидорларини намойиш этиш билан бирга билим ва тажрибаларини оширмоқда. Энг яхши новаторлик лойиҳаларни танлаб олиш ва уларга менторлар бириктириш чоралари ҳам кўрилмоқда.

Толибжон ЭРГАШЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?