Жиззахда тадбиркорга 1,7 млрд сўм кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

09:00 02 Август 2022 Жамият
362 0

Фото: Прокуратура Департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Х. Жиззах шаҳридаги «Қ.» оилавий НТМ раҳбари Г.нинг ишончига кириб, унга банк муассасаларида ишловчи танишлари орқали НТМ фаолиятини ривожлантириш учун 1,7 млрд сўм кредит олиб бериш эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер