Жиззахда шифохона ходими 5 нафар фуқарони пора билан ишга жойламоқчи бўлди

16:38 06 Октябр 2021 Жамият
442 0

Жиззах вилоятида шифохона фельдшери 5 нафар фуқарони ишга киритиб қўйиш учун 400 АҚШ доллари олди. Бу ҳақда “Постда” хабар берди.

Жиззах вилояти Пахтакор тумани Олмазор маҳалласида яшовчи фуқаро Х.А. туманнинг Чаманзор қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Ч.А. ҳамда унинг 4 нафар маҳалладошига туман тиббиёт бирлашмасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Х.А мазкур шахслардан 400 АҚШ доллари олган. 

Бироқ йигит ваъдасини бажармаган, шунингдек олган пулларини ҳам қайтармаган. Натижада жабрланувчилар ички ишлар органларига мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?