Жиззахда Қозон федерал университетининг филиали очилди

Фото: Халқ сўзи
«Халқ сўзи» мухбирининг хабар қилишича, филиалнинг тантанали очилиш маросимида Татаристон раҳбари Рустам Минниханов иштирок этди.
Дастлаб олий мартабали меҳмон ва Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Солиев ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Татаристон Республикасида автомобилсозлик, машинасозлик, энергетика, кимё саноати, металлургия, қишлоқ хўжалиги ривожлангани, Жиззах вилоятининг бу соҳаларда салоҳияти юқори эканлиги ҳисобга олиниб, Татаристон томони тегишли қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлиги маълум қилинди.
— Татаристоннинг «Химград» технополиси билан ҳамкорликда амалга оширилган «Чирчиқ» кимё-индустриал технопаркига ўхшаш индустриал паркни «Жиззах» МИЗ ҳудудида ташкил этиш имконияти мавжуд, — деди Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов.
Учрашувда Ўзбекистон ва Татаристон Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик сифат жиҳатидан юқори даражага чиққани алоҳида таъкидланди. Р. Минниханов Қозон федерал университетининг Жиззах шаҳридаги филиалини ташкил этиш бўйича ишлар жуда қисқа фурсат ичида амалга оширилгани учун Ўзбекистон Республикаси Президентига миннатдорлик билдирди.
Татаристонлик меҳмонлар IT Park Жиззах вилояти филиали, Жиззах шаҳридаги Президент мактаби фаолияти билан ҳам яқиндан танишди ва яратилган шарт-шароитларни юқори баҳоладилар.
Толибжон ЭРГАШEВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Саудия Арабистонида биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг