Жиззахда обуна учун ўтказилган 90 миллиондан зиёд маблағ талон-торож қилинди

17:36 05 Апрель 2021 Жамият
144 0

Жиззах вилояти Мирзачўл туманида даврий нашрлар обунаси учун ўтказилган пул маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Мирзачўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “H.Y.” ва “P.M.” МЧЖ мансабдор шахслари ҳисоб-рақамларига 2020 йилдаги даврий нашрларга обуна бўлиш учун ўтказилган 91,1 млн сўмни таҳририятларга ўтказмасдан, растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ ҳам Жиззахда мансабдорлар обуна учун ўтказилган 192 млн пулни талон-торож қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер