Жиззахда ободонлаштириш машинасидаги 100 литрли газ баллон портлаб кетди

17:26 13 Апрель 2021 Жамият
1058 0

13 апрель куни соат 07:40 ларда Жиззах шаҳар Зилол МФЙ Мустақиллик кўчасида жойлашган «Ойбек» номли хусусий клиника рўпарасида, Ш.Рашидов туманида истиқомат қилувчи, Ш.Рашидов тумани Тозаҳудуд ДУК ишчиси, 1987 й.т. Ҳ.З. бошқарувидаги “ISUZU” русумли махсус юк автоулов кузовининг ўнг томонидан ўрнатилган 100 литр ҳажмли метан газ балонининг портлаши натижасида пиёдалар йўлида ўтиш учун турган 2 нафар пиёдага темир парчаларга урилган. Бу ҳақда Бош прокуратура «Халқ сўзи»га маълум қилди.

Қайд этилишича, пиёдалар тан жароҳати олган ва бир йўналишда ҳаракатланиб келган «Спарк» ва»Кобальт» русумли автомашиналарга газ балон парчалар тегиши натижасида зарар еткан.

Натижада, пиёдалар Жиззах шаҳар Зилол маҳалласи Гулобод кўчаси яшовчи, 1982 й.т. Нуруллаев Алишер Қудратович «иккала оёғининг жароҳатлари» ташхиси билан ва вояга етмаган ўғли, 2004 й.т. Қудратов Озодбек Алишер ўғли «иккала оёғининг синиши» ташхиси билан РШТЁИМнинг Жиззах филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Махсус юк автоулов ҳайдовчиси 2021 йил 13 апрель куни соат 07:15ларда Ш.Рашидов тумани Туёқли МФЙ ҳудудида жойлашган «Гулида Қудратова» МЧЖ газ қуйиш шаҳобчасидан 20 куб метан газ қуйилиши кўзда тутилган газ балонига ортиқча 7 куб сиқилган газни қуйдирганлиги сабабли, катта атмосфера пайдо бўлиши натижасида газ балон портлаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?