Жиззахда мансабдорлар обуна учун ўтказилган 192 млн пулни талон-торож қилди. Улар орасида туман ХТБ ходими ҳам бор

12:14 30 Март 2021 Жамият
818 0

Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида даврий нашрлар обунаси учун ўтказилган пул маблағлари талон-торож қилинганлиги фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзачўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман Халқ таълими бўлими ва “H.Y.» МЧЖ мансабдор шахслари олдиндан тил бириктириб, жамият ҳисоб-рақамига 2020-2021 йиллардаги даврий нашрларга обуна бўлиш учун ўтказилган 192 млн сўмни таҳририятларга ўтказмасдан, растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер