Жиззахда халқаро университет ташкил этилади

12:34 22 Апрель 2021 Жамият
1048 0

Жиззах вилоят ҳокимлиги ҳамда “Djizakskiy mejdunarodniy uniiversitet” масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари ўртасида вилоятда «Жиззах ижтимоий – иқтисодий университети»ни ташкил этиш тўғрисида ўзаро шартнома имзоланди.

– Биз мамлакатингизнинг таълим соҳасидан хабардормиз, янги ташкил этилаётган университетда таълим Ўзбекистон давлат стандартлари асосида ташкил этилади, - дейди Москва давлат маъмурчилиги институти ректори, профессор Александр Тараканов. – Соҳага жалб қилинадиган юртингиз олимлари билан биргаликда Россиядан ҳам 58 нафар иқтидорли профессор-ўқитувчилари жалб қилинади ва улар ҳам таълим беришда иштирок этади.

Ўз ишини 2021-2022 ўқув йилидан бошлайдиган университетда қабул психология, бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий ишлари, мактабгача таълим, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалигида менежмент, бухгалтерия ҳисоби, аудит, туризм, меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш йўналишларида олиб борилади.

Шунингдек, магистратура йўналишида ҳам қабул ишлари ташкиллаштирилиб, унда психология, бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий ишлари, мактабгача таълим, иқтисодиёт ҳамда қишлоқ хўжалигида менежмент бўлимлари фаолият олиб боради.

Толибжон ЭРГАШEВ,

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?