Жиззахда эркин туристик зона учун 100 млн доллар миқдорида маблағ ажратилади

14:13 02 Декабрь 2020 Ҳужжатлар
371 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди ва унга кўра, Жиззах вилоятининг «Зомин» туристик-рекреацион зонаси ташкил этилади.

Лойиҳада келтирилишича, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 40 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари Жамғармага эркин туристик зона учун ажратилади.

Эркин туристик зона ҳудудида «Суффа платоси.2400» халқаро умуммавсумий курорти ва «Ўриклисой» туризм мажмуаси ташкил этилади.

Халқаро умуммавсумий курорти ҳамда туризм мажмуасини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офислари эркин туристик зона иштирокчиси мақомига эга бўлган давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилади.

Эркин туристик зонаси ҳудудида замонавий туристик инфтузилма объектларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 60 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари Жамғармага ажратилади.

2021 йил 1 июнга қадар Тошкент–Даштобод–Тошкент ва Самарқанд–Даштобод–Самарқанд йўналиши бўйича электрлаштирилган поездлар қатновини қайта тикланади.

Даштобод вокзалидан эркин туристик зона ҳудудига график асосида доимий автобус қатнови йўлга қўйилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?