Жиззахда эркак хотинига 27 марта пичоқ санчди. Аёл тирик қолди

14:34 03 Май 2021 Жамият
4211 0

Жабрланувчи етказилган 27 та жароҳатдан сўнг ҳам тирик қолди. Бу ҳақда Пахтакор туман ҳокимлиги хабар берди.

Унга кўра, Девид (исми ўзгартирилган) ўзи яшаб келаётган хонадонида турмуш ўртоғи Диля (исми ўзгартирилган) билан ўзаро тортишиб қолиб, қасддан унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаб ҳақорат қилган.

Турмуш ўртоғи келишмовчилик натижасида турмуш ўртоғи Диля уч нафар фарзандлари билан отасини уйида яшаб юрган. 

Диля ўзига тегишли бўлган кийим-кечакларни олиб кетиш учун турмуш ўртоғининг уйига келганида, Девид спиртли ичимликдан маст ҳолда турмуш ўртоғи Диля билан жанжаллашиб қолиб, уйнинг даҳлизини ичкаридан қулфлаб олган. 

Сўнг Диляни ўлдириш мақсадида даҳлизда турган рўзғорда фойдаланиб келинган ошхона пичоғини олиб, Дилянинг бўйин, жағ, ўмров, иккала қўлининг кафт, бармоқ соҳаларига жами 27 маротаба санчиб, ўлдирмоқчи бўлаётганида Дилянинг қаршилиги ва унинг эгнидаги кийимларнинг қалинлиги ҳамда пичоқнинг тиғининг қайрилиб кетганлиги, қўшнилар Диляни бақиргани эшитиб уйга деразаси ойнасини белкурак билан уриб синдириб, дераза орқали хонага кириб Девидни тўхтатиб қолгани натижасида Девид жиноий ҳаракатларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда охирига етказа олмаган.

Жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман судини очиқ суд мажлиси Девидга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди.

Суд судланувчи, жабрланувчи, гувоҳлар кўрсатуви ва жиноят иши тўпланган чизма ва фотосуратлар, судга оид тиббий экспертизасининг хулосалари, нарсани олиш тўғрисида ҳамда нарсани кўздан кечириш ҳақидаги баённомалар ва юзлаштириш баённомалари ҳамда ишда тўпланган ва судда текшириб чиқилган бошқа объектив далиллар билан тўлиқ исботланган.

Девид Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25-моддаси орқали 97-модда 1-қисми ва 140-модда 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 7 (етти) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди. Жабрланувчига жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни судланувчидан ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?