Жиззах вилояти маҳаллий ҳокимият органларининг рақобатга зид қарорлари бекор қилинди

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2022 йилнинг 9 ойи мобайнида Жиззах вилоятининг 12 туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда 3 нафар маҳаллий давлат бошқаруви органлари томонидан қабул қилинган 7706 та қарор, 2203 та фармойиш, 216 та ички йиғилиш баёнлари, 33 606 та чиқиш хатлар, 925 та буйруқ, жами 44 656 та ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар хатловдан ўтказилди.
Ўрганиш жараёнлари «эх-пост» усулида ўтказилган бўлиб, жами 64 та ҳужжатларда Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни талаблари бузилганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарори ва тасдиқланган Низомнинг тегишли бандларига асосан ҳокимликлар ва маҳаллий давлат бошқаруви органларига иш қўзғатилган.
Ҳудудий бошқарманинг махсус комиссияси тегишли қарорларига асосан қабул қилинган ҳужжатларни қонунга мувофиқлаштириш ёки бекор қилиш ҳамда келгусида бу каби қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Кўрсатмага асосан Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни талаблари бузилиши ҳолатларига йўл қўйилган жами 64 та, туман (шаҳар) ҳокимликларининг 7 та қарори бекор қилинди, 15 таси қонунга мувофиқлаштирилди, 9 та фармойиши ҳамда 6 та чиқим хатлар ижроси 27 та ижро характерига эга бўлган хатлари ижроси тугатилиб, бекор қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг