Жисмоний тарбия университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига пора олган шахс ушланди

19:13 16 Май 2024 Жамият
116 0

Фото: Прокуратура Департаменти

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида фуқарони танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 4 минг доллар олган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, фуқаро С.З. фуқаро С.Б.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 4 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?