Жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни божсиз олиб кириш миқдори қанча?

17:56 08 Август 2022 Жамият
345 0

Фото: Архив сурат

Жисмоний шахс томонидан республикага олиб кириладиган, божхона тўловларига тортилмайдиган товарларнинг чегараланган нормалари:

Ўзбекистон Республикасининг халқаро аэропортлари божхона чегаралари орқали олиб ўтишда — 2 000 (икки минг) АҚШ доллари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг автойўл (пиёда) божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 300 (уч юз) АҚШ доллари;

Халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар учун — бир календарь чорак мобайнида 1 000 (бир минг) АҚШ доллари;

Халқаро почта жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар учун — 100 (бир юз) АҚШ доллари қийматидаги товарлар божхона тўловларидан озод қилинади.

Бироқ, жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларнинг қандай мақсадга мўлжалланганлигини аниқлашда товарларнинг миқдори ҳисобга олинади ва бунда товарларни олиб ўтаётган жисмоний шахс ва унинг оила аъзолари эҳтиёжларидан ортиқ миқдордаги бир турдаги товарларга, агар товарларни олиб ўтаётган шахс аксини исботлаб бермаса, тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун олиб кирилаётган товарлар деб қаралади ва тўлов ундирилади.

Божхона тўловларига тортилмайдиган республикага жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган товарларни айрим турлари нормалари:

1. Алкоголь маҳсулоти, шу жумладан пиво - умумий миқдори 2 литрдан кўп бўлмаган;

2. Тамаки маҳсулотларининг барча турлари - умумий миқдори 10 қутидан кўп бўлмаган;

3. Атир ва ифор таратувчи сувлар - умумий миқдори 3 тадан кўп бўлмаган;

4. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари - умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер