ЖЧ саралаш босқичи: бугун Ўзбекистон Яманни яна йирик ҳисобда таслим этади(ми)?
Жаҳон чемпионати ва Осиё чемпионати қўшма саралаш босқичида бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Aрабистонида бўлиб ўтаётган, марказлашган турнирдаги ўзининг 2-учрашувини Яман термасига қарши ўтказади. Ҳозир эса биз ҳар икки жамоанинг бугунги учашувгача бўлган натижаларини ёдга оламиз.
Яман
Яман "D" гуруҳида 6 учрашувдан кейин 5 очко тўплаган ҳолда сўнгги ўринда бормоқда ва кейинги босқичга чиқиш имкониятларини қўлдан бой берган. "Қизиллар" саралаш босқичининг дастлабки икки учрашувини мағлубиятсиз бошлаб, Сингапур ва Саудия Aрабистони терма жамоалари билан бир хил (2-2) ҳисобида дуранг қайт этади. Шундан сўнг яманликлар ҳамюртларимизга (5-0) ҳисобида имкониятни бой бериб, фаластинликларни минимал ҳисобда таслим этади.
Сингапур - Яман 2:2
Яман - Саудия Aрабистони 2:2
Ўзбекистон - Яман 5:0
Яман - Фаластин 1:0
Яман – Сингапур 1:2
Саудия Aрабистони - Яман 3:0
Ўзбекистон
6 учрашувдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко билан "D" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди, аммо бу ўрин кейинги босқичга чиқиш учун етарли бўлмаслиги мумкин. "Оқ бўрилар" ушбу саралаш босқичини Фаластин терма жамоасига қарши дастлабки учрашувда (2-0) ҳисобида мағлуб бўлгач, кетма-кет икки учрашувни ўз фойдасига ҳал қилди. Терма жамоамиз Тошкентда бўлиб ўтган 4-тур баҳсида эса Саудия Aрабистонига (2-3) ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди. Ўзбекистон терма жамоаси бугунги учрашувда ғалаба қозониб сўнгги мезбонларга қарши бўлиб ўтадиган баҳс олди ўз имкониятларини сақлаб қолиш вазифаси қўйилган.

Қуйида жамоамиз вакилларининг шу кунгача бўлган саралаш доирасидаги натижаларини кўриш мумкин:
Фаластин – Ўзбекистон 2:0
Ўзбекистон – Яман 5:0
Сингапур – Ўзбекистон 1:3
Ўзбекистон – Саудия Aрабистони 2:3
Ўзбекистон – Фаластин 2:0
Ўзбекистон – Сингапур 5:0
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Яман терма жамоалари ўртасидаги учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 23:00 да Ар-Риёд шаҳридаги «Қирол Фаҳд» стадионида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг