ЖЧ–2026 чиптасига эга мухлислар виза суҳбатида устуворликка эга бўлади — Трамп
АҚШ президенти Дональд Трамп 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатига келувчи мухлислар учун махсус виза имтиёзлари жорий этилганини маълум қилди. Унга кўра, ФИФА орқали расмий равишда чипта сотиб олганлар АҚШ элчихоналаридаги виза суҳбатлари учун устувор навбат олади.
Бу тизим хорижий футбол мухлислари орасидаги узоқ кутиш вақтларини қисқартиришга хизмат қилиши кўзда тутилган. Устувор суҳбатлар 2026 йил бошларидан очилиши кутилмоқда.
Трампнинг айтишича, Давлат департаменти ва Хавфсизлик департаменти чемпионат давомида АҚШга келадиган миллионлаб мухлисларни «тегишли тартибда текшириш ва қулай кириш имконини яратиш» устида ишламоқда. ЖЧ–2026 АҚШ, Мексика ва Канада ҳамкорлигида ўтади ва ҳар учала мамлакатга катта иқтисодий фойда келтириши кутилмоқда.
ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам Оқ уйдаги учрашувдан сўнг хавфсизлик чемпионат муваффақияти учун энг асосий омил эканини таъкидлади. Трамп бошчилигидаги Оқ уй махсус ишчи гуруҳи турнирнинг логистика ва хавфсизлик ишларини мувофиқлаштириш билан шуғулланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг