ЖЧ-2018. Финалчилар номи аниқ бўлди

Россияда давом этаётган жаҳон чемпионатининг ярим финал ўйинлари ўтказилди. Иккинчи ярим финалда Хорватия ва Англия терма жамоалари ўзаро рўбарў келди.
Учрашувнинг дастлабки қисмида Киран Триппьер томонидан киритилган гол эвазига хорватлар ҳисобда олдинга чиқиб олишганди, бироқ иккинчи бўлимда Иван Перишичнинг голи сабаб ҳисоб тенглашди. Асосий вақтда ғолиб аниқланмагач, 15 дақиқадан яна 2та бўлим ўтказилди. Овертаймларнинг иккинчисида Марио Манджукич томонидан киритилган гол Хорватияга тарихий ғалабани тақдим этди.
Натижада Хорватия терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта ЖЧ финалига йўлланма олди. Энди жамоа 15 июль куни Францияга қарши ғолиблик учун майдонга тушади. Англия ва Бельгия терма жамоалари эса 14 июль куни 3-ўрин учун ўйинда майдонга тушади.
ЖЧ-2018
1/2 финал
Хорватия - Англия 2:1
Голлар: Перишич (68), Манджукич (109) - Триппьер (5).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
- Ёшлар ишлари агентлиги ходимларига ҳар ой 0,5 дан 1,5 бараваргача устама тўланади
- Ўзбекистонда ҳафта охирида об-ҳаво кескин совуқлашади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг