Жасур Яхшибоев гол киритган ўйинда "Шериф" Мадридда "Реал"ни мағлуб этди ва ўз гуруҳида пешқадам бўлиб олди
Фото: Getty Images
28 сентябрь куни футбол бўйича Европа чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) гуруҳ босқичи иккинчи тур ўйинларига старт берилди.
Ушбу тур доирасида "D" гуруҳидан жой олган, ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев шарафини ҳимоя қилаётган Молдованинг "Шериф" клуби Мадридда "Реал" жамоаси қарши баҳс олиб борди.
"Сантьяго Бернабеу" стадионида кечган мазкур ўйинда Жасур Яхшибоев илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилди ва 25-дақиқада Испания жамоасининг дарвозасига гол киритди.
Учрашувнинг 65-дақиқасида "Реал" сардори, франциялик ҳужумчи Карим Бензема пенальтидан гол уриб ҳисобни тенглаштирди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда эса "Шериф"нинг люксембурглик ярим ҳимоячиси Себастян Тилл Молдова жамоасига ғалаба келтирган голни киритди.
Ушбу ғалабадан сўнг "Шериф" икки учрашувда олти очко жамғарган ҳолда мазкур гуруҳ пешқадамига айланиб олди.
Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Италиянинг "Интер" клуби Украинанинг "Шахтёр" жамоаси билан дуранг (0:0) ўйнади.
Иккинчи турдан сўнг "Реал" уч, "Интер" ва "Шахтёр" бир очкодан жамғарган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг