Жанубий Кореянинг таниқли эстрада хонандалари Тошкентдаги концерт дастурида иштирок этади

22:42 25 Ноябрь 2022 Жамият
526 0

Фото: «Дунё» АА

Жанубий Кореянинг таниқли эстрада хонандалари Ўзбекистонда истиқомат қилаётган корейс диаспорасининг 85 йиллигига бағишланган концерт дастурида иштирок этиш учун Тошкентга келади.

Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда. Ўзбекистонда истиқомат қилаётган корейсларнинг 85 йиллигига бағишланган тадбир 26 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги «Халқлар дўстлиги» саройида бўлиб ўтади. Тадбирда 4000 нафарга яқин маҳаллий ва хорижий меҳмонлар иштирок этиши, улар учун театрлаштирилган маданий дастур намойиш этилиши режалаштирилган.

Концерт дастури ташкилотчиси Ўзбекистондаги Корейс маданият марказлари уюшмаси вакиллари Корея Республикасининг «Eurasia Networks» компанияси президенти Ким Чанг Кеондан Жанубий Кореянинг таниқли эстрада хонандаларини таклиф этиш бўйича ёрдам сўради. Ўз навбатида, Ким Чанг Кеон Ўзбекистонда Жанубий Корея санъаткорларининг концертини тайёрлаш ва ўтказишга тайёр эканини билдирди.

Ўзбекистон элчихонаси маълумотларига кўра, концертда иштирок этиши режалаштирилган Жанубий Кореянинг машҳур ижрочилари Гил Гун ва Ким Жи Хун нафақат Корея Республикасида балки, бутун дунёда машҳурдир.

Гил Гун ва Ким Жи Хун сафар олдидан Ўзбекистонда истиқомат қилаётган корейслар диаспорасининг 85 йиллигига бағишланган маданий тадбирдаги чиқишлари учун Ўзбекистонда муносиб ҳаёт кечираётган кореялик ватандошларга байрамона кайфият улашадиган қўшиқларни ижро этишларини таъкидлашди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер