Жанубий Кореяда тайфун туфайли юзлаб рейслар бекор қилинди, мактаблар ёпилди

20:21 05 Сентябр 2022 Дунё
906 0

Фото: AP

Жанубий Корея «Хиннамнор» тўфони яқинлашаётгани сабабли душанба куни юзлаб ички рейсларни бекор қилди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВлари.

Бундан ташқари, мамлакатнинг турли ҳудудларида паромлар ҳаракати тўхтатилган. Тўфон душанба куни кечқурун Жанубий Кореянинг Жежу оролидан ўтиб, 216 км/соатгача кучайиши мумкин бўлган кучли шамолни келтириб чиқариши кутилмоқда. Оролдаги мактабларда дарслар бекор қилинди, кўплаб корхоналар ёпилди.

Башоратларга кўра, 6 сентябрь, сешанба куни эрталаб «Хиннамнор» Жанубий Кореянинг иккинчи йирик шаҳри Пусан ​​яқинида жойлашган ҳудудларга етиб келади.

Сеулда тўфон яқинлашаётгани сабабли сешанба кунидан бошлаб бошланғич ва ўрта мактабларда дарслар онлайн тарзда ўтказилади.

Жанубий Корея метеорология хизмати тайфун туфайли мамлакат бўйлаб жуда кучли шамол ва ёмғир ёғиши, қирғоқбўйи ҳудудларида баланд тўлқинлар, бўрон ва цунами кутилиши ҳақида огоҳлантирди.

Ҳозирги вақтда тўфон тўртта хавфли тоифанинг учинчиси — «жуда кучли» дея таснифланган. Шамолнинг тезлиги соатига 176 км.га етган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер