Жанубий Кореяда «Омикрон» штамми билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолати қайд этилди

18:39 03 Январь 2022 Дунё
786 0

Фото: Global Look Press

Жанубий Кореяда «COVID-19»нинг «Омикрон» штамми билан боғлиқ иккита ўлим ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда «Рёнхап» ахборот агентлиги мамлакат соғлиқни сақлаш идораларига таяниб хабар бермоқда

«Сеулдан 329 километр жанубда жойлашган Кванжу шаҳрида вафот этган 90 ёшда бўлган икки нафар коронавирус юқтирган беморларнинг тестлари «Омикрон» штамми учун ижобий натижа берган. Булар Жанубий Кореядаги ушбу штамм билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолатлари», дейилади агентлик хабарида.

Қайд этилишича, беморлар ўтган ҳафтанинг душанба ва чоршанба кунлари вафот этган. Соғлиқни сақлаш идоралари ўлимнинг аниқ сабабларини ўрганмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТТ) ноябрь ойи охирида Жанубий Африка Республикасида аниқланган коронавируснинг янги вариантини «хавотирли», дея таснифлаган эди. В.1.1.529 штамми ЖССТ томонидан юнонча «Омикрон» ҳарфи билан номланган.

Олдинроқ, Буюк Британияда коронавируснинг «Омикрон» штамми билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?