Жанубий Корея мамлакатга кириш учун мажбурий ПЗР-тестини бекор қилди. Бироқ...

08:56 06 Сентябр 2022 Дунё
372 0

Illyustrativ foto

2022 йилнинг 3 сентябрдан бошлаб Жанубий Корея мамлакатга келаётган йўловчиларга ПЗР-тестларини тақдим этиш талабларини бекор қилди.

Бироқ, Корея Республикасига кириш учун махсус карантин шаклини ҳаво кемаси бортида тўлдириш ва мамлакатга кириш чоғида карантин хизмати ходимларига тақдим этиш қоидалари сақланиб қолади. 

Шунингдек, мамлакатга келганидан кейин сайёҳлар 24 соат ичида COVID-19 учун ПЗР-тестини топширишлари, тест натижалари тўғрисида эса карантин хизматини электрон манзил орқали хабардор қилишлари мажбурийдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер