Жанубий Корея билан ҳамкорликда маданий мерос объектларининг Digital Twin технологияларига асосланган платформа лойиҳалари амалга оширилади
2021 йилнинг 23 декабрь куни Туризм ва спорт вазирлиги ва Корея Республикасининг Ер, инфратузилма ва транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Korea Land and Geospatial Informatix Corporation (LX)” корпорацияси, “New Layer Со. Ltd.», “EGIS Со. Ltd.», “J-TOD Co. Ltd.» компаниялари билан ҳамкорликда, Корея Республикаси ахборот технологияларини ривожлантириш миллий агентлигининг умумий қиймати 150 минг АҚШ доллари бўлган грант маблағлари асосида Бухоро шаҳрининг тарихий марказида жойлашган Исмоил Сомоний мақбарасининг «Digital Twin», 3D-технологиялари ва географик маълумотлар ёрдамида бирга-бир рақамли нусхасини яратиш пилот лойиҳасини топшириш маросими ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Маданий мерос агентлиги директори Шаҳриёр Нуруллаев, “New Layer Co., Ltd” президенти Парк Кwанг Мок, “LX” халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Парк Чоондонг, “J-TOD Co., Ltd” Бош директори Ким Жунгсоо, Туризм ва спорт вазирлиги халқаро алоқалар ва грант маблағларни жалб қилиш бошқармаси бошлиғи Феруз Додиев ҳамда бошқа лойиҳага алоқадор тарафлар иштирок этди.
Тадбирни Азиз Абдуҳакимов кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон — Корея дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш йўллари кўриб чиқилаётганлиги, аввало, рақамлаштириш, инновациялар ва юқори технологияларда амалий ҳамкорлик бўйича дастур ва лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Ўзбекистонда маданий мерос объектларини бошқариш ва мониторинг жараёнини рақамлаштириш, уларни ўрганишда замонавий технологиялардан фойдаланиш ҳамда тарихий ёдгорликларининг ягона рақамли тизимини яратишга катта эътибор берилганини ва амалга оширилган бу лойиҳа ушбу йўналишдаги муҳим қадам эканлигини билдирди.
Тадбир давомида Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори Шаҳриёр Нуруллаев Ўзбекистонда мавжуд 8 мингдан ортиқ маданий мерос объектларини рақамлаштириш зарурияти мавжудлиги ва ҳамкорлар томонидан таклиф этилаётган лойиҳа вазифани сифатли бажаришда муҳим аҳамиятга эга бўлишини айтиб ўтди.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш натижасида Ўзбекистон ва Жанубий Корея мамлакатларининг янги ҳамкорлик босқичи, яъни "digitial" туризм йўналишини бошлаб берган бўламиз. Маданий меросимиз объектларининг 3D, АV ва VR шаклидаги маълумотлар платформаси яратилиши орқали бутун дунёни Ўзбекистоннинг бой ўтмиши билан таништириш имкониятимиз кенгаяди, — дея таъкидлари ўз нутқида Ш. Нуруллаев.
“New Layer Co., Ltd” президенти Парк Кwанг Мок Ўзбекистон тарафига ҳамкорлик учун миннатдорлик билдириб, амалга оширилган лойиҳа замонавий рақамли хизмат яратишини ва келажакда катта истиқболга эканлигини таъкидлади.
“New Layer Co., Ltd” ходими ва лойиҳа директори Канг Сеокчан тадбир иштирокчиларини лойиҳа мақсад ва вазифалари, лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар, яратилган Маданий ёдгорликлар онлайн-платформаси билан таништириб, ундан кутилаётган натижа ва келажакдаги режаларни айтиб ўтди. Жумладан, онлайн-платформа ёрдамида ушбу лойиҳа ўзида икки соҳани мужассамлаштирган.
Биринчиси, платформа орқали маданий меросни бошқариш, унга оид ҳужжатларни юритиш ишлари рақамлаштирилиб, иш самарадорлиги оширилади. Ушбу тажриба лойиҳаси асосида кейинги йирик лойиҳа босқичида бугунги кундаги маданий ёдгорликларига оид барча қоғоз кўринишидаги ҳужжатлар рақамлаштирилиб марказий маълумотлар базасига бирлаштирилади. Шунингдек, платформага объект ҳақидаги аниқ ўлчамли маълумотларни жойлаш орқали келгусидаги кутилмаган фавқулодда ҳодисалар орқали маданий меросга зарар етганда уларни аниқроқ ва тезкорлик билан тиклаш имкониятини беради.
Иккинчи жиҳати, бу — фуқаролар манфаатлари. Ушбу тажриба платформасидаги маълумотлар нафақат давлат ташкилотлари маъмурий вазифаларининг ижроси учун, балки фуқароларнинг маданий мерос билан яқиндан танишишини ҳам таъминлайди. Маданий мероснинг 3D, AV ва VR шаклидаги маълумотлари платформа орқали оммага намойиш этилади. Ушбу тажриба платформаси асосида асосий платформа яратилса, Ўзбекистон фуқаролари билан бир қаторда чет эл фуқаролари ҳам ушбу маълумотлардан фойдалана оладилар.
Мазкур лойиҳа амалга оширилгандан сўнг, эришилган тажриба асосида Бухоро шаҳрининг тарихий қисмининг Digital Twin технологияларига асосланган платформасини яратиш, 3D нусхаларини яратиш, шу каби ишларнинг доимий узлуксиз тарзда давом этишини таъминлаш мақсадида техник ишчи гуруҳ фаолиятини йўлга қўйиш ва уларни ускуналар билан таъминлаш ишларини қамраб олувчи умумий қиймати 6,5 млн. АҚШ доллари бўлган грант лойиҳаси бўйича ишларни бошлаш режалаштирилган.
Ушбу лойиҳа бўйича ҳозирда грант лойиҳаси ишлаб чиқилган ва Корея ҳукуматига кўриб чиқиш учун юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг