Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида кузатилган сув тошқинларидан жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ – ТИВ
Индонезия, Таиланд ва Шри-Ланкада кузатилган кучли ёғингарчилик ҳамда сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар ёки жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурхонов.
«Индонезия, Таиланд ва Шри-Ланкада кузатилган кучли ёғингарчилик ҳамда сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Жароҳат олганларнинг тез фурсатда соғайиб кетишларини тилаймиз», — дейилади ТИВ вакили хабарида.
Унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатик ваколатхоналари юзага келган фавқулодда вазият бўйича маҳаллий ҳокимият органлари билан доимий алоқа ўрнатган. Ҳозирги вақтга қадар ҳалок бўлганлар, бедарак йўқолганлар ёки жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлиги маълум қилинган. Вазият ТИВ ва хориждаги тегишли ваколатхоналаримиз томонидан доимий назоратга олинган.
Бурхонов, шунингдек, зарурат юзага келганда ёрдамга муҳтож фуқаролар қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкинлигини билдирди.
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги Элчихонаси:
- +62 811 10 67 73 29;
- embassyuzbekistan@gmail.com
Ўзбекистоннинг Покистондаги Элчихонаси (Шри-Ланкадаги фуқароларимиз учун):
- +92 51 226 47 46;
- +92 3000 340 144.
Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консуллиги:
- +66-2 675-3995;
- +66-2 675-3996.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Индонезия, Таиланд, Вьетнам, Малайзия ва Шри-Ланкада содир бўлган сув тошқинлари ва кўчкилар камида 326 кишининг ҳаётига зомин бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг