Жанубда «Амир Темур жанговар байроғи учун» мусобақасига старт берилди

10:25 26 Ноябрь 2021 Спорт
1076 0

Фото: Мудофаа вазирлиги

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ «Термиз» умумқўшин дала майдонида «Амир Темур жанговар байроғи учун» мусобақасига старт берилди.

Бунда «Чавандозлик» мусобақаси бўйича «От миниш», «Ҳарбий чавандозлар» ҳамда «Чавандозлар эстафетаси» машқлари бўлиб ўтмоқда.

Тадбирнинг очилиш маросимида қўмондонлик масъул офицерлари иштирок этиб, шартлар бўйича иштирокчиларга маълумотлар берилди ва улар хавфсизлик қоидалари билан таништирилди.

Мусобақани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад қўшинларда соғлом рақобат ва ўзаро мусобақа муҳитини яратиш, ҳарбий хизматчиларда Ватанга меҳр ва садоқат туйғуларини, ўз касбидан ва миллий армия сафида хизмат қилишдан ғурурланиш ҳиссини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳарбий хизмат нуфузини оширишдан иборатдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер