Жамшид Хўжаев бошқа вазирликка ўтказилди

Фото: Халқаро пресс-клуб
Ташқи савдо вазири сифатида ишлаб келган Жамшид Хўжаев энди Қишлоқ хўжалиги вазири сифатида фаолият олиб боради. Бу хабарни “Халқ сўзи“ манбалари тасдиқлади.
Хўжаев бу лавозимга аввалги вазир Баҳодир Юсупов ўрнига тайинланган.
Олдинроқ, хабар берганимиздек, Хўжаевнинг ўрнига Ташқи савдо вазири этиб, “Ўзчармсаноат“ уюшмаси раиси сифатида ишлаб келган Сардор Умурзоқов тайинланган.
Жамшид Абдуҳакимович Хўжаев 1979 йилда таваллуд топган. 2000 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти ташаббуси билан иқтидорли талабалар учун ташкил этилган “Умид” жамғармаси стипендианти. 2003 йилда Буюк Британиядаги Бирмингем университети халқаро иқтисодий алоқалар ва давлат бошқаруви йўналиши магистранти. Ўз меҳнат фаолияти давомида Марказий банк, Миллий банк, Ҳисоб палатасида ишлаган. 2017 йил охирида ташқи савдо вазири этиб тайинланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Самарқанд вилоят собиқ ДСБ бошлиғи қарийб 20 йилдан сўнг оқланди
- «Бу ерда 3та опа турибди. Нима қилай? Йўқот!» Прокуратура ходимининг суҳбати эканлиги айтилган аудиоёзув бўйича баёнот берилди
- Жиззахда мактаб ўқувчисини зўрлаган ўғри қўлга олинди
- Халқ таълими вазири ота-оналарга мурожаат билан чиқди
- Шифокорларнинг бепарволиги туфайли танасида 50 см катетр сим қолиб кетган 63 ёшли бемор вафот этди
- Интернет орқали беҳаё қилиқлар қилиб, қизларнинг шаънини булғаган навоийлик йигитлар қўлга олинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг