Жамоатчилик кенгаши таркибида 4 та комиссия фаолияти йўлга қўйилган

17:56 02 Декабрь 2023 Жамият
287 0

АОКАда Мудофаа вазирлиги мутасаддилари, Жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида тизим фаолияти таҳлили ҳақида маълумот берилди.

Жамоатчилик кенгаши ва ҳудудий бўлинма аъзолари томонидан “Халқ ва армия – бир тану бир жон” деган эзгу ғояни амалда рўёбга чиқариш борасида ҳарбий қисм ва муассасаларда, мактаб, академик лицей ва маҳаллалар ҳамда бошқа ташкилотларда ёзувчи ва шоирлар, маънавиятчи ва тарихчилар, фан, санъат арбоблари ҳамда депутат ва сенаторлар иштирокида қатор тадбирлар амалга оширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари, “Соғлом авлод учун” фондининг филиалларидаги кўчма бригада шифокорлари томонидан олис гарнизонларда 21 916 нафар ҳарбий хизматчининг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

2022-2023 йилларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган 1 100 нафар фуқаро ўртасида ижтимоий тадқиқот ўтказилиб, умумтаълим мактабларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани дарсларининг ўтиш сифати, муддатли ҳарбий хизматга чақирув пунктларида яратилган шароитлар, тиббий комиссиялар фаолияти, муддатли ҳарбий хизмат учун яратилган шароитлар, ҳарбий хизматчиларнинг ўз ҳуқуқларини билиш даражаси ҳамда муддатли ҳарбий хизматни тугатиб қайтган фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган масалалар ўрганилди.

Шимоли-ғарбий, Марказий ва Тошкент ҳарбий округларида қўшинларнинг жанговар тайёргарлиги, замонавий қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ўқув-моддий база, озиқ-овқат ва бошқа моддий-техник таъминот турлари билан бутланиши, ҳарбий соҳада қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши кўриб чиқилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?