Жалолободда юз берган портлашлар ва отишма оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

20:56 22 Сентябр 2021 Дунё
975 0

Фото: AP

Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида юз берган тўртта портлаш ва отишма оқибатида 5 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда TOLOnews гувоҳларга таяниб хабар бермоқда. 

Манбага кўра, шаҳарнинг турли жойларида содир бўлган 4 та портлаш икки кишининг ҳаётига зомин бўлган, яна уч киши яраланган. Бундан ташқари, собиқ маъмуриятнинг чегара қўшинлари базаси жойлашган ҳудудда номаълум шахслар ўқ узган, натижада яна 3 киши ҳалок бўлган. 

Нангархор музофоти маданият ва ахборот бўлими бошлиғининг айтишича, ҳалок бўлганлар ва яраланганларнинг ҳаммаси оддий фуқаролар ва ушбу ҳодисалардан «Толибон» ҳаракати аъзоларига зарар етмаган. Ҳозирча ҳеч бирор мазкур қўпорувчилик ҳаракатларини ўз зиммасига олмади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?