Жаҳон қаҳва бозорида тебранишлар кузатилмоқда

14:32 05 Август 2020 Жамият
308 0

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ чекловлар шароитида истеъмолчилар танловидаги глобал ўзгаришлар бу йил қаҳва бозорига сезиларли таъсир кўрсатди, деб ёзади "The Wall Street Journal".

Хусусан, асосан Лотин Америкасида етиштириладиган Арабика қаҳваси (ушбу навли каҳва юмшоқ ва нозик таъмга эга, сезилар сезилмас нордон бўлиб, айниқса кафе ва ресторанларда машҳур) фючерслари Нью-Йорк фонд биржасида 2020 йил бошидан буён деярли 9 фоизга тушиб кетди.

Кўпинча эспрессо аралашмасида ёки тезкор қаҳваларда ишлатиладиган Робуста каҳва ловияси фючерслари Лондон фонд биржасида 3 фоизга арзонлашди. Вьетнамда кенг тарқалган бу нав Арабикага қараганда кучли ва аччиқ қаҳва ҳисобланади.

"Интерфакс" таҳлилчиларига кўра, COVID -19 пандемияси ва шу билан боғлиқ чеклов чоралари, шу жумладан озиқ-овқат дўконларининг ёпилиши, қаҳва қаерда ва қандай шаклда истеъмол қилинишини ўзгартириб, талабни аниқ ҳисоблашни қийинлаштирмоқда. Шу билан бирга, жаҳон қаҳва бозори яна бир катта муаммога дуч келиши мумкин. Дунёнинг энг йирик қаҳва ишлаб чиқарувчиси бўлган Бразилияда жорий мавсумда мўл ҳосил йиғиб олиниши кутилмоқда. Бу қаҳва нархларининг тикланишига таҳдид солади.

USDA башоратига кўра, сентябр ойида 2011 йилдан бери биринчи марта қаҳва истеъмоли камаяди. Келгуси йилда у атиги 1,5 фоизга кўпайиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?