Жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 2 та кумуш ҳамда 1 та бронза медалини қўлга киритди

05:15 18 Апрель 2022 Спорт
978 0

Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати

15-17 апрель кунлари Тошкентда сайёрамизнинг 15 мамлакатидан вакиллар иштирок этган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи ўтказилди. Қизғин курашлар остида ўтган мусобақа ўз якунига етди.

Жаҳон кубоги ўзбекистонлик гимнастикачи Тахмина Икромованинг ҳақиқий бенефисига айланиб кетди. У мусобақа давомида 3 та олтин ва 1та бронза медалини қўлга киритди.

Кўпкураш дастурида тенгсиз бўлган ёш гимнастикачимиз ҳалқа ва булава ёрдамида бажарилган машқларда олтин, тасмада эса бронза медалига сазовор бўлди.

Париж-2024 Олимпиадаси учун янгидан шакллантирилган ўзбекистонлик гимнастикачи қизлар гуруҳ баҳсларида кўпкураш дастурида ва 5 ҳалқа машқида кумуш, 3 тасма ва 2 тўп дастурида эса олтин медални қўлга киритишди.

Шу тариқа бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон кубоги мусобақасида 4 та олтин, 2 та кумуш ҳамда 1 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринга сазовор бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер