Жаҳон чемпионатида қатнашадиган фахрий дзюдочиларимиз таркиби маълум бўлди
Шу йилнинг 21 — 24 октябрь кунлари Португалия пойтахти Лиссабон шаҳрида дзюдо бўйича фахрийлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада дунёнинг 4 қитъасидаги 43 та давлатдан жами 395 (376 эркак, 19 аёл) нафар фахрий дзюдочилар жаҳон чемпионати медаллари учун татамига чиқишади.
Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди.
Улар орасида 5 нафар ўзбекистонлик фахрий дзюдочилар ҳам бор. Мамлакатимиз спорт делегацияси раҳбари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосари Бекзод Тўрабоев ҳам татамига чиқади, у -90 кг. вазн тоифасидаги беллашувларда ўз маҳоратини намойиш этади.
Жаҳон чемпионатига йўл оладиган фахрийлар терма жамоамиз таркиби:
— 81 кг.: Фаррух Бобоев,
— 81 кг.: Жаҳонгир Эшманов,
— 90 кг.: Бекзод Тўрабоев,
— 100 кг.: Жамшид Файзиев,
— 100 кг.: Мухторхўжа Тулаев.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг