Жаҳон чемпионати қаҳрамонлари тантанали кутиб олинди
Фото: Ўзбекистон дзюдо федерацияси
Шу йилнинг 6 — 10 октябрь кунлари Италиянинг Сардиния ороли Олбия шаҳрида ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати тарих саҳифаларидан жой олди.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, бир ҳафта давом этган дунё биринчилигида 5 қитъаси 72 давлатидан 490 нафар дзюдочи медаллар учун татамига чиқди. Юртимиз шарафини Улуғбек Азизов мураббийлигида тўлиқ таркибдаги дзюдочиларимиз ҳимоя қилишди. Якунда 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритган спортчиларимиз умумжамоа ҳисобида 11-ўринни эгаллади.
Таққослаш учун, 2019 йилнинг 12 — 24 октябрь кунлари Марокашда ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг яхши натижамиз 5-ўрин бўлган эди. Дилшодбек Йўлдошев -66 кг. вазнда кучли бешликдан жой олганди. Италиядаги жаҳон чемпионати эса тўлалигича Грузия терма жамоасига аталди. Улар 4 та олтин ва 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.
Кеча тунда терма жамоамиз делегацияси Истанбул орқали юртимизга қайтиб келди. Дзюдочиларимизни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кенг спорт жамоатчилиги, уларнинг ота-оналари, яқинлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари тантанали равишда кутиб олишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг