Зеленский яна Қримни қайтаришга ваъда берди

12:37 24 Август 2022 Дунё
782 0

Фото: Reuters

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат ҳудудий яхлитлигини тиклашга ваъда берди. Жумладан, Қримни қайтариш режалаштирилган, деб хабар беради Voice of America.

Тегишли баёнотни Украина раҳбари Қрим платформаси форуми очилишида айтди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, «Қримнинг ишғолдан озод этилиши дунё ҳуқуқий тартибини тиклайди».

«Ҳаммаси Қримдан бошланди ва ҳаммаси Қрим билан тугайди. Бу ҳақиқат ва мен 100 фоиз ишонаман, террорни енгиш, минтақамизга, Европага, бутун дунёга кафолат ва хавфсизликни қайтариш учун Россия агрессиясига қарши курашда ғалаба қозониш зарур», — деди президент. 

Зеленский Қрим устидан назоратнинг тикланиши Европада хавфсизлик ва адолатни тиклашда урушга қарши тарихий қадам бўлишини таъкидлади.

Россия таҳдидларига қарамай, Украина Қримининг истиқболини кўриш учун етарли даражада кучли, дея хулоса қилди у.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер