Зеленский ва Эрдўғон Мариупол аҳолиси ҳамда ҳарбийларни эвакуация қилиш зарурлигини муҳокама қилди

04:45 25 Апрель 2022 Дунё
1309 0

Фото: Иллюстратив фото

Украина президенти Владимир Зеленский Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан «муҳим телефон суҳбати» ўтказганини айтди.

«Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар арафасида мен тинч аҳолини Мариуполдан, жумладан Азовсталдан тезликда эвакуация қилиш ва блокададаги қўшинларни зудлик билан алмашиш зарурлигини таъкидладим», — деб ёзди Зеленский твиттердаги саҳифасида.

Украина президентининг сўзларига кўра, Эрдўғон билан суҳбат чоғида Украина-Россия музокаралари жараёнининг бориши ва Украина учун халқаро хавфсизлик кафолатларини мувофиқлаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

Шанба куни Зеленский, агар Россия кучлари Мариуполдаги Азовсталь пўлат заводида яширинган сўнгги украиналик ҳимоячиларни «йўқ қилса», Москва билан ҳар қандай музокаралардан воз кечиш билан таҳдид қилган эди.

Туркия ҳам Украина, ҳам Россия билан яхши муносабатларга эга ва Эрдоғаннинг саъй-ҳаракатлари билан Истанбулда ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларнинг биринчи босқичи бўлиб ўтганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер