Зарифбой Ибодуллаевнинг “Халқ олдида жавоб берасиз” сарлавҳали видео мурожаати бўйича расмий баёнот берилди

12:08 30 Август 2021 Жамият
1086 0

Инновацион ривожланиш вазирлиги Зарифбой Ибодуллаевнинг 28 август кунги «Халқ олдида жавоб берасиз» видео мурожаати бўйича баёнот берди. 

Баёнотга кўра, жорий йилнинг 27-28 август кунлари коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 3-фаза клиник синовлари натижалари тўғрисидаги маълумот Хитой фонд бозори, Рейтер ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги сайтларида эълон қилинди. 

Тадқиқот натижаларига кўра 3-дозадан сўнгZF-UZ-VAC2001 вакцинанинг самарадорлиги барча штаммлар учун умумий 81,76%, «британча» штаммга қарши эса 92,93% ташкил этди. Ўлим ва оғир ҳолатларга қарши 100% самарадорлигини кўрсатди.

Pfizer вакцинасининг самарадорлиги 85%, AstraZeneca 68% экани, Moderna вакцинаси эса «бирламчи» штамм (Уханча) учун юқори самарадорликни кўрсатиб (94%), «дельта» штамм учун 76% гача пастлагани илмий адабиётларда қайд этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?