Зарбдор солиқчилари янги биноли бўлишди

Зарбдор тумани аҳолиси ва солиқ органлари ходимларига янада қулайликлар яратиш, бюджет тушумлари ва сифатини яхшилаш, масофавий онлайн хизматлар кўламини ошириш мақсадида Давлат солиқ инспекциясининг янги биноси қуриб фойдаланишга топширилди.
— «Евроспортстрой» масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан бунёд этилган бино қурилиши учун 4 миллиард сўмдан ошиқроқ маблағ сарфланди, — дейди Жиззах вилоят ДСБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Бекзод Ташпулатов. — Бинони қуриш ва жиҳозлашда замонавий талаблар ва инновацион усулларга ҳамда «Солиқ тўловчи-тадбиркорга кўмакчи» тамойилининг амалдаги ифодаси акс этишига эътибор қаратилди.
Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш лозимки, коронавирус пандемияси даври бўлишига қарамай Зарбдор туманида солиқ прогноз кўрсаткичлари йил бошидан буён режага нисбатан ҳар чорак ошириб бажарилмоқда. 3-чоракда бюджетга жами тушим 14 116,6 миллион сўмни ташкил этди. Йил бошидан буён 43 377,1 миллион сўм ўрнига 47 489,1 миллион сўм, яъни 109 фоизга тушум таъминланган. Натижада, туман ДСИ жамоаси рағбатлантиришга муносиб деб топилиб янги енгил хизмат автомобили билан тақдирланди.
Толибжон ЭРГАШEВ,
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «Бурдаланган мурда иши» бўйича суд ҳукми ўқилди. Жиноятчилардан бири — «Зулфия» мукофоти соҳибаси
- Кун фотоси: Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев келин-куёвга электр чойнак совға қилди
- Иккаланг ҳам ноинсофсан! — Президент Наманган шаҳар ҳокими ва прокурорига қаттиқ танбеҳ берди
- Кун фотоси: Наманган вилояти ҳокимининг вақтинчалик уйи деярли тайёр бўлди
- Кун фотоси: Ҳоким фуқароларнинг хонадонини оқлаб берди
- «Халқ сўзи» танловида иштирок этинг ва таҳририятнинг қимматбаҳо совғасини қўлга киритинг!
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг