Зайнаб Дайибекова Жаҳон кубоги медали учун жанг олиб боради
Грузиянинг Тбилиси шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги турнири бошланди. Аёллар дастурида ҳамюртимиз Зайнаб Дайибекова (22, рейтингдаги ўрни) медаллар учун курашиш имкониятини сақлаб қолди.
Юқори рейтинги сабаб қорақалпоғистонлик ҳамюртимиз 1/64 финал босқичидан баҳсларга қўшилмоқда. Афсуски, старт олган барча ёш вакилларимиз саралашда имкониятни бой бериб қўйишди. 1/32 финалга йўл олиш учун Дайибекова Франциялик Амалия Эмини (43) мағлубиятга учратиши керак.
Зайнаб ушбу рақиб тўсиғидан ўта олса, япониялик Норика Тамура (11) ҳамда италиялик Элиза Пассаро (54) баҳси ғолиби билан тўқнаш келади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг