Юртимизда коронавирусга бир кунда ўртача 10 мингта ПЗР-тест топширилмоқда

14:59 30 Июнь 2022 Жамият
313 0

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг динамикасига назар ташласак, жорий йил 14 июндан бошлаб аҳоли орасида касалланиш кўрсаткичлари нисбатан ортаётганини кўриш мумкин.

Шу боис айни пайтда юртимизда хасталикни эрта аниқлаш, ўз вақтида зарур даво чораларини кўриш мақсадида COVID-19га гумон қилинган шахслардан ПЗР-тест таҳлилларини олиш ишлари самарали ташкил этиляпти.

Жумладан, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маълумотига кўра, жорий йил 15-25 июнь кунлари мамлакатимизда кунига ўртача 5629 та, жами 62 мингга яқин ПЗР-тест синамаси ўтказилган.

Сўнгги кунларда эса бу рақам қарийб икки баробарга ортиб, кунига ўртача 10 минг нафар фуқародан ПЗР-тест таҳлиллари олинмоқда.

Қайд этиш керакки, ўтган йил июнь ойининг охирги ҳафтасида жами 284 500 га яқин ана шундай синама таҳлиллари ўтказилган эди.

Маълумот учун, кеча Ўзбекистонда яна 97 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Мамлакатда жами касалланганлар сони 240 764 нафарга етди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер