Юртимизда 1,9 миллион нафардан ортиқ аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

10:33 01 Сентябр 2021 Жамият
645 0

31 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 291 160 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 77 092 нафарни,

2-босқич эмланганлар159 797нафарни,

3-босқич эмланганлар 54 271 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 14 629 853 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 9 567 976 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 3 716 534 нафарни,

3-босқич эмланганлар 1 345 343 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 916 032 нафарни ташкил қилмоқда.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (42 830 доза),

Фарғона вилояти (26 454 доза),

Андижон вилояти (26 055 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Фарғона вилоятида 1 673 202 доза,

Наманган вилоятида 1 661 749 доза,

Андижон вилоятида1 531 911 доза,

Самарқанд вилоятида 1 474 724 доза,

Қашқадарё вилоятида 1 146 752 доза,

Сурхондарё вилоятида 1 138 139 доза,

Тошкент вилоятида 1 096 415 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?