Юртимиз ҳамширалари Германия клиникаларида ишлаши мумкин

18:34 11 Апрель 2022 Жамият
745 0

Фото: ССВ

Бугун чет элда ишлаш истагидаги фуқароларимиз учун зарур имкониятлар яратилмоқда. Уларнинг меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш чоралари кўриляпти. Хусусан, тиббиёт соҳасида ҳам!

Президентимизнинг 2020 йил 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори айни шу мақсадда қабул қилинган.

Мазкур ҳужжат ижроси доирасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Швейцариянинг “GLOBOGATE Recruiting GmbH” компанияси Германия Федератив Республикасида иш жойларини танлаш, ўқитиш ва ишга қабул қилиш бўйича бир қатор лойиҳаларни амалга оширди.

Жумладан, мамлакатимиздаги малакали ўрта тиббиёт ходимлари ушбу лойиҳалар доирасида Германиянинг Ахеn университети шифохонаси ва Asklepios касалхоналари ҳамда клиникаларига умумий ҳамшира ҳамда психиатрик ҳамшира сифатида ишлаш учун таклиф этилган.

Ҳозир Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, “Globogate Recruiting GmbH” ташкилоти ҳамда Германиянинг юқорида қайд этилган икки тиббиёт муассасаси билан ҳамкорликда ўтказилган танловда саралаб олинган дастлабки 200 нафар ўрта тиббиёт ходими ўқув жараёнларида иштирок этмоқда. Уларнинг 25 нафари ҳамширалик иши йўналиши, қолган 175 нафари психиатрия бўлимларида ишлаш учун тайёрланмоқда.

Дастур доирасида йил сўнгига қадар 500 нафар ўрта тиббиёт ходимини хорижда ишлаш учун тайёрлаш ва Германияга жўнатиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер