Юртимиз бўйича бир суткада 32 нафар эгизак дунёга келди 

11:08 26 Январь 2023 Жамият
303 0

Жорий йил 25 январь эрталабки соат 08:00 дан 26 январь 08:00 гача Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган Штабга қуйидаги маълумотлар келиб тушди.

“103” хизмати:

2 750 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди.

“Тез ёрдам”га 31 922 та чақириқ келиб тушди.

Энг кўп чақириқлар:

- Фарғона вилояти — 3 924 та,

- Тошкент шаҳри — 3 382 та,

- Андижон вилояти — 3 171 та,

- Тошкент вилояти — 3 096 та,

- Сурхондарё вилояти — 3 018 та.

Шу вақт давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиалларига 3 147 та мурожаат келиб тушди.

Беморлардан 922 нафари госпитализация қилинди.

- Сутка давомида жами 2 284 нафар чақалоқ дунёга келди. Улардан:

- 1184 нафари — ўғил;

- 1100 нафари — қиз.

Ушбу гўдаклардан 32 нафари — эгизак.

Энг кўп туғуруқ қайд этилган ҳудудлар:

- Самарқанд вилояти — 242 нафар,

- Фарғона вилояти — 237 нафар,

- Қашқадарё вилояти — 231 нафар,

- Сурхондарё вилояти — 223 нафар,

- Наманган вилояти — 215 нафар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер