Юртимиз бўйича бир суткада 23 нафар эгизак дунёга келди — Соғлиқни сақлаш вазирлиги

14:24 18 Январь 2023 Жамият
469 0

Фото: ССВ матбуот хизмати

Жорий йил 17 январь эрталабки соат 08:00 дан 18 январь 08:00 гача Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган Штабга қуйидаги маълумотлар келиб тушди.

«103» хизмати:

— 2 770 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди.

— «Тез ёрдам»га 33 427 та чақириқ келиб тушди.

Энг кўп чақириқлар:

— Фарғона вилояти — 4 032 та,

— Тошкент шаҳри — 3 447 та,

— Андижон вилояти — 3 379 та,

— Тошкент вилояти — 3 327 та,

— Сурхондарё вилояти — 3 145 та.

Шу вақт давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиалларига 2 942 та мурожаат келиб тушди.

Беморлардан 877 нафари госпитализация қилинди.

Сутка давомида жами 2 332 нафар чақалоқ дунёга келди. Улардан:

— 1 222 нафари — ўғил;

— 1 110 нафари — қиз.

— Ушбу гўдаклардан 23 нафари — эгизак.

Энг кўп туғуруқ қайд этилган ҳудудлар:

— Қашқадарё вилояти — 264 нафар,

— Фарғона вилояти — 261 нафар,

— Самарқанд вилояти — 245 нафар,

— Наманган вилояти — 205 нафар,

— Сурхондарё вилояти — 205 нафар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер