Юртдошларимизнинг иш ҳақи ва ҳужжатлари олиб берилди

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Волгоград шаҳридаги вакиллигига Ўзбекистон фуқаролари ҳужжатлари ва ойлик маошларини олиб берилиши бўйича мурожаат қилади.
Мурожаат юзасидан иш берувчи билан музокаралар ўтказилиб, юртошларимизнинг паспортлари ва 53 минг рубль ойлик маошлари ундириб берилди.
Шунингдек, Агентликнинг Волгоград шаҳридаги вакили Биково туманида ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашувлар ўтказди.
Учрашувларда фуқароларимизнинг иш шароитлари ўрганилиб, миграция соҳасидаги янги қарор ва қонунчилик нормалари, чет элда меҳнат қилиш учун яратилаётган шароит ва қулайликлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Шу билан биргаликда, Россия Федерациясининг ички ва ташқи сиёсатига аралашмаслик, ноқонуний ҳаракатлар ва митингларда қатнашиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги тушунтирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
- Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Бухорода Кушон даврига оид девор қолдиқлари топилди
- АҚШнинг икки нафар етакчи профессори Намаганда узоқ муддатли фаолиятини бошлади
- Ўзбекистонга Эрондан иссиқ ҳаво массалари кириб келмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг