Юртдошларимизнинг ҳақ-ҳуқуқи тикланиб, 200 минг рубль иш ҳақи ундириб берилди

00:02 23 Июль 2022 Жамият
292 0

Россия Федерациясининг Саратов вилоятидиги "Мелиоратор" корхонасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиз – Ғ.С ва унинг турмуш ўртоғи У.Г иш берувчи ойлик иш ҳақини бермаётганини айтиб мурожаат қилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара шаҳридаги ваколатхонаси ходимлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган мазкур корхонага бориб, вазиятни ўрганганида, корхона раҳбари юртдошларимизни паспортлари ва икки ойлик иш ҳақларини бермасдан ишлатаётганлиги маълум бўлди.

Музокаралар натижасида меҳнат мигрантларининг паспорт ва 200 минг рубль ойлик иш ҳақлари олиб берилди.

Иш берувчи Россия Федерациясининг тегишли ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлари бўйича жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер