Юртдошларимиз ноқонуний гуруҳларга аралашмаслик бўйича огоҳлантирилди

19:01 10 Октябр 2022 Жамият
362 0

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара шаҳридаги вакили ҳудуддаги «Vistrel», «Artefakt» корхоналарида ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ўтказди. 

Учрашувда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.

Меҳнат мигрантлари корхона томонидан тақдим этилган шароитлар яхшилиги, ойлик маоши ўз вафқтида тўлиқ берилиши ва уларга нисбатан ҳеч ким тазйиқ ўтказмаслигини билдирди.

Бундан ташқари, фуқароларимизга сўнгги вақтларда Россия Ҳукуматининг миграция йўналишида киритаётган ўзгаришлари ҳақида маълумот берилди. Турли ноқонуний гуруҳларга аралашиб қолмаслик бўйича огоҳлантирилди.

Шу куни Агентлик вакиллигига мурожаат қилган фуқаро Т.А.нинг ҳужжатлари ва 40 минг рубль миқдоридаги ойлик маоши «Лаваш-63» корхонасидан олиб берилди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?