Юридик хизмат кўрсатиш марказларига 1 йил: рақамлар, ютуқлар ва истиқболдаги вазифалар

12:41 04 Октябр 2022 Жамият
223 0

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Адлия вазирлиги томонидан “Юридик хизмат кўрсатиш марказларига 1 йил: рақамлар, ютуқлар ва истиқболдаги вазифалар” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида 2021 йил 1 октябрдан ҳудудий адлия бошқармалари ҳузурида юридик хизмат кўрсатиш марказлари (Марказлар) республиканинг барча туман (шаҳар)ларида ташкил этилиши таъкидланди.

Ўтган бир йил давомида Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:

1) давлат ташкилотларининг 2 миллионга яқин ҳужжатлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. Натижада ушбу ҳужжатларнинг ваколатли органлар, шу жумладан, судлар томонидан бекор қилиниши 99,3 фоизга қисқарди (2019–2021 йилларда 21 588 та ҳужжатлар бекор бўлган);

2) давлат органларининг ҳудуддаги 21 мингдан ортиқ бўлинмаларида бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиёти шаклланмоқда;

3) талабномалар киритиш йўлга қўйилиб, 4,5 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағлари низосиз тартибда судгача ундирилди;

4) ҳужжатлар билан ишлаш “E-huquqshunos” тизими орқали тўлиқ рақамлаштирилди ва натижада 2 млн. дона ёки 10 тонна 232 млн. сўмлик қоғоз тежалди;

5) мактаблардаги кадрлар хизмати ходимларига тўланмай қолган қарийб 16 млрд.сўм маблағларни тўлаб бериш чоралари кўрилди;

6) малакали ва ёш ҳуқуқшунослар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш тизими йўлга қўйилиб, барча йўналишлардаги мураккаб ҳуқуқий муаммоларни коллегиал тарзда ҳал қилиш имконияти яратилди;

7) аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида 22 мингга яқин ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди;

8) юридик хизмат ходимларининг тўлиқ мустақиллиги таъминланиши орқали уларни иш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш ҳолатларига барҳам берилди, ойлик иш ҳақлари 3 баробарга кўтарилди;

9) Марказлар самарадорлигини баҳолаш тизими ишлаб чиқилди.

Марказлар қамровини янада кенгайтириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларига сифатли ва проффессионал юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг Марказлар хизмат кўрсатмаётган туман (шаҳар) даражасидаги бўлимлари фаолияти таҳлил қилинмоқда. Таҳлил натижасига кўра, Юридик хизмат кўрсатиш фаолияти кўламини кенгайтириш юзасидан тегишли таклиф ишлаб чиқилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер