Юрак-қон томир тизимининг саломатлиги учун энг яхши шарбат номи маълум қилинди

Иллюстратив фото
Ҳар куни лавлаги шарбатини ичиш юрак хуружи хавфини камайтиради. Худди шундай хулосани Британия юрак жамғармаси ўз тадқиқот натижалари асосланиб Британия юрак-қон томир жамиятининг конференциясида тақдим этди.
Стент қўйилгандан кейин олти ой давомида ҳар куни лавлаги шарбатини ичиш стенокардия бўлган беморларда яна юрак хуружи хавфини камайтиради.
Тадқиқотчилар 300 нафар беморнинг 16 фоизида жиддий юрак муаммолари пайдо бўлган ёки стент ўрнатилгандан кейин икки йил ичида иккинчи процедурага эҳтиёж борлигини аниқладилар. Бунда беморлар ҳар куни лавлаги шарбатини ичганда, бу кўрсаткич деярли 7 фоизга камайган.
Олимлар лавлаги шарбатининг бу таъсирини ундаги ноорганик нитрат миқдори билан изоҳлайдилар. Бу оғиздаги бактериялар томонидан нитритга айланадиган озуқа моддаси. Кейин у танада азот оксиди сигнализация молекуласига айланади. Азот оксиди беморларнинг қон томирларига ижобий таъсир кўрсатиши учун жавобгардир.
Жамоа тез орада йирикроқ тадқиқотни бошлашни режалаштирмоқда. У муваффақиятли бўлса, лавлаги шарбати стент қўйиш муолажасидан кейинги даволаш жараёнига киритилишига умид қилишмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий рақс санъатининг юксак намунаси бўлмиш “Лазги — Муҳаббат ва Қалб рақси” балет спектакли дунё саҳналарини забт этишда давом этмоқда
- “United Airlines“ авиакомпанияси дастурий таъминотдаги носозлик туфайли парвозларни тўхтатгани айтилмоқда
- Наманган халқаро нодавлат университетининг лицензияси бекор қилинди
- Хорижий тилни С1 даражада биладиган ўқитувчиларга қўшимча устама тўланади
- Uzbekistan Airways ва Lufthansa Technik AG ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллиги
- Қандай ҳолатлар муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар бузилишига олиб келади?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг