Юқоридан қаралса «Янги Ўзбекистон» боғининг шакли улкан дарахтнинг бешта шохига ўхшаши ва бунинг рамзий маъноси айтилди

16:04 31 Август 2021 Сиёсат
769 0

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 31 август куни «Янги Ўзбекистон» боғи ва Мустақиллик монументининг тантанали очилиш маросими бўлди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Давлат раҳбарининг қайд этишича, агар юқоридан назар ташланса, боғнинг шакли улкан дарахтнинг бешта шохига ўхшайди. Бу Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналишини рамзий маънода ифода этади.

Ушбу боққа жорий йил 1 май куни илк кўчатлар экилган эди. Тарихчи олимлар, ижодкор зиёлилар, нуронийлар ва ёшлар билан маслаҳатлашиб, «Янги Ўзбекистон» мажмуасининг ғоявий ва меъморий ечимларига алоҳида эътибор қаратилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?