Юнусободдаги автоҳалокат оқибатида пиёда вафот этди 

14:25 05 Август 2022 Жамият
299 0

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йилнинг 04 август куни соат тахминан 00:30 ларда Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчасида, ҳайдовчи 1997 йилда туғилган О.М. “Lacetti” русумли, давлат рақам белгиси 01 Y 777 RA бўлган автомашинада ҳаракатланиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Натижада пиёда - 1992 йилда туғилган Д.Ф. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. 
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер